Исроил Ғазо секторида янги йўлак очди

Олам

image

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторининг шимолида кенглиги бир километргача бўлган янги йўлак очди. Ушбу ҳаракат яҳудий давлатининг Фаластин анклавида узоқ вақт қолиш режасини англатиши мумкин. Бу ҳақда сунъий йўлдош тасвирларига таяниб, “Sky News” телеканали хабар берди.

Нашрга кўра, йўлак Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарасидан Байт Ханун шаҳригача ўтади. Коридор учун яҳудий давлати аскарлари бир нечта турар-жой биноларини бузган. Бу зирҳли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун зарур бўлган.

Суд-тиббий меъморчилик бўйича эксперт Саманеҳ Моафига кўра, Исроил расмийларининг ҳаракати “тозаланган мустамлакачилик техникаси”га ўхшайди ва уларнинг мақсади Фаластин халқини парчалаш ва бўлиб ташлаш.

Бундан ташқари, Исроил Ғазо секторидаги иккита стратегик муҳим Нетзарим ва Филадельфия йўлакларини ҳам назорат қилмоқда. Уларнинг биринчиси Ғазо шаҳри яқинидан ўтади ва Фаластин анклавини ғарбдан шарққа ажратади, иккинчиси эса Миср билан чегарада жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо-Миср чегараси режасини тасдиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг