Исроил Ғазо секторида гуманитар қонунларни бузмаган – АҚШ
Олам
−
26 Март
3083АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер Вашингтон Ғазо секторида Исроил томонидан халқаро инсонпарварлик қонунлари бузилгани ҳақида ҳеч қандай далил кўрмаётганини даъво қилди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
“Биз инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилиши ҳолатларини аниқламадик”, дейди Мэтью Миллер.
Унинг аниқлик киритишича, ҳукумат 8 майгача Миллий хавфсизлик меморандуми-20 (NSM-20) деб номланувчи директивага мувофиқ Конгрессга ҳисобот тақдим этади.
Унинг айтишича, Президент Жо Байден маъмурияти февраль ойида АҚШ ҳарбий ёрдамини олувчи давлатлардан халқаро ҳуқуққа риоя қилишлари учун “мустаҳкам ва ишончли” кафолатлар беришни талаб қилувчи кўрсатмалар берган.
Давлат департаменти Исроилдан ташқари яна олти давлат – Колумбия, Ироқ, Кения, Нигерия, Сомали ва Украина бундай кафолатлар берганини тасдиқлади.
"Ҳар бир ҳолатда ҳам бу кафолатлар ҳамкор мамлакатдаги ишончли, юқори мартабали ҳукумат амалдори томонидан берилган", дейди Миллер.
Маълумот учун, Исроил армиясининг 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари, одамларни оч ва сувсиз қолдириши оқибатида қурбон бўлган фаластинликлар сони 32 мингдан ошди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь