Исроил Ғазо сектори бўйлаб юришини кенгайтирди
Олам
−
04 Декабрь 2023
2929Исроил Ғазо сектори бўйлаб “қуруқликдаги операция”ларини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари вакили Даниэль Ҳагарий маълум қилди.
Исроил Мудофаа кучлари Бош штаб бошлиғи генерал-лейтенант Герци Ҳалеви ҳарбийлар Ғазо секторининг жанубида “қуруқликдаги операция”ни бошлаганини, бу куч жиҳатидан шимолдаги жанглардан кам бўлмаслигини айтган.
“Бу (Ғазо секторининг жанубидаги юриш) шимолдаги ҳужумдан кам бўлмайди. Натижалар ҳам шунга яраша бўлади”, дея иддао қилган Ҳалеви.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторида гуманитар пауза ва вақтинчалик сулҳга қадар Исроил ҳарбийлари ҲАМАС ҳаракати билан алоқадор бўлган фаластинлик жангчилардан иборат иккита бригадани қисман йўқ қилган.
"Кеча эрталаб биз Ғазо секторининг жанубида ҳам худди шундай ҳаракатларни бошладик", дейди Бош штаб раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасини уруш ҳудуди деб эълон қилганди ва тўртта ҳудуд аҳолисини эвакуация қилиш ҳақида огоҳлантирган.
LiveБарчаси