Исроил Ғазо бўйича Миср режасининг биринчи босқичини муҳокама қилишга тайёр – WSJ 

Олам

image

Исроил Ғазодаги урушни ҳал қилиш бўйича Миср таклиф қилган режанинг биринчи босқичини амалга ошириш имкониятини истисно этмаяпти. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг “Ликуд” партияси депутати ва мамлакатнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Дани Данонга таяниб, “The Wall Street Journal” (WSJ) хабар берди.

Бу босқич ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни Исроилдаги фаластинлик маҳбуслар эвазига озод қилишни ўз ичига олади.

"Биринчи босқич – бу биз муҳокама қилишни бошламоқчи бўлган масала", дейди Дани Данон. 

Депутатнинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати Миср таклифини кўриб чиқмоқда. Унинг айтишича, Исроил гаровга олинганларни озод қилиш имконини берадиган ҳар қандай имкониятдан жиддий фойдаланади. 

Даноннинг қўшимча қилишича, келажакда, эҳтимол, гаровга олинганлар ва маҳбусларни озод этишни назарда тутувчи режанинг биринчи босқичини давом эттириши мумкин.

Шу билан бирга, депутат ихтилоф тугаганидан кейин Ғазо секторини бошқариш масаласини ҳам кўриб чиқадиган ушбу режанинг бир қисми сифатида яҳудий давлати анклавнинг келажагига ҲАМАСнинг ҳеч қандай аралашувига йўл қўймаслигини айтган. 

“Биз ҲАМАСнинг Ғазо бўйича келажакдаги ҳар қандай келишувнинг бир қисми бўлишига қатъий қаршимиз”, дея таъкидлайди Данон.

Исроил расмийсининг фикрича, яҳудий давлати амалдорлари гаровга олинганларни озод қилишда муҳим роль ўйнаган Мисрнинг можарони ҳал қилишдаги иштирокини қадрлайди. 

“Агар улар [мисрликлар] бизга бу борада яна ёрдам бера олсалар, биз бундан ҳам миннатдор бўламиз”, дейди Данон.

Эслатиб ўтамиз, олдирноқ Миср ҳукумати Исроил ва ҲАМАСга Ғазо сектори устидаги можарони ҳал қилиш бўйича уч босқичдан иборат режани таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг