Исроил фуқароларини Ўзбекистонга бормасликка чақирди

Олам

image

Исроил расмийлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши давом этаётган ҳарбий амалиётлар сабаб юзага келаётган ҳужумлар таҳдиди туфайли ўз фуқароларига бир қанча мамлакатларда, жумладан Россия, Буюк Британия, Франция, Германия, Австралия, Аргентина ва Бразилияда қолишда алоҳида эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.

“Миллий хавфсизлик кенгашининг Миллий хавфсизлик штаб-квартираси бугун, 4 декабрь куни таҳдиднинг жиддийлигидан келиб чиққан ҳолда янгиланган халқаро саёҳат маслаҳатларини эълон қилмоқда”, дейилади Исроил Бош вазири девони баёнотида.

Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан тарқатилган дунё харитасига кўра, исроилликлардан ўта эҳтиёткор бўлишни талаб қиладиган таҳдиднинг иккинчи даражаси Россия, Буюк Британия, Франция ва Германия, Аргентина ва Бразилия, шунингдек, Австралияга нисбатан қўлланилган. 

Кераксиз саёҳатлардан қочишни талаб қилувчи учинчи даража Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон, шунингдек, Жанубий Африка ва Эритреяга берилган.

“Эрон ва унинг ишончли вакиллари, жумладан, ҲАМАС ва “Исломий Жиҳод” бутун дунё бўйлаб исроилликлар ва яҳудийларга қарши ҳужумлар уюштириш ҳаракатларини кучайтирди. Шу асосда, бутун дунё бўйлаб гижгижлаш, ҳужумга уриниш ва антисемитизм даражасининг ўсиши билан бир қаторда, Миллий хавфсизлик кенгаши исроилликларга ҳозирги вақтда барча зарур бўлмаган саёҳатларни қайта кўриб чиқиш тавсиясини такрорлайди”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг