Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бермайди – ОАВ

Олам

image

Исроил Эронга жавоб зарбаси беришда ядровий ёки нефть объектларини эмас, балки ҳарбий объектларни нишонга олади. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Жо Байденга маълум қилди.

Қайд этилишича, икки етакчи ўртасида жорий йилнинг 9 октябрь куни телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Исроилнинг фақат Эрон ҳарбий объектларига ҳужум қилиш режаси Вашингтонда енгиллик билан кутиб олинган.

Таҳлилчиларга кўра, Эрон нефть объектларига ҳужум дунёда энергия нархларининг кўтарилишига сабаб бўлиши, ядровий объектларга зарба эса вазиятни янада кескинлаштириб, АҚШни можарога тортиши мумкин. Шу хусусида аввалроқ Байден Исроилни бошқа вариантларни ўйлашга чақирганди.

Нетаньяхунинг бирмунча вазминроқ позициясига АҚШ уларга THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини юбориш тўғрисидаги қарори сабаб бўлиши мумкин. Пентагон 13 октябрь куни Исроилда THAAD батареяси жойлаштирилиши ҳақида маълум қилди. Исроилнинг Эронга ҳужуми 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларигача амалга оширилиши мумкин.

“The Washington Post”га кўра, агар Исроил ўз ҳудудининг кенг миқёсли ўққа тутилишига жавоб бермаса, Теҳронда буни заифлик белгиси сифатида талқин қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, АҚШ билан маслаҳатлашувлар давомида Исроил Ливандаги ҳарбий операцияларини яқин ҳафталар ичида тўхтатишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни кечқурун Эрон Исроилга ракеталар билан зарба берганди. Исроил армияси радиоси Эрондан Исроилга 200 га яқин ракета учирилганини айтди. Исроил Эронга "оғриқли жавоб" беришга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made