Исроил-Эрон уруши туфайли футбол ўйинлари бекор қилинди
Спорт
−
28 Февраль 7098 1 дақиқа
Бугун, 28 февраль куни Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш туфайли кун доирасида бўлиб ўтиши белгиланган Исроил футбол лигаси ўйинлари бекор қилинди. Бу ҳақда Исроил профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.
“Фронторти қўмондонлик кўрсатмаларига мувофиқ, бугунги ўйинлар бекор қилинади”, дейилади расмий баёнотда.
Мазкур кунда миллий чемпионатнинг олий дивизионида бешта учрашув ўтказилиши режалаштирилган эди. Ўйинларнинг янги жойи ва саналари ҳозирча эълон қилинмаган.
Бугун, 28 февраль куни эрталаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига қарши ҳарбий операция бошлади. Вазият кескинлашиши ортидан Исроил ҳаво майдонини вақтинча ёпди ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шунингдек, оммавий йиғилишлар, мактабларда дарслар ҳамда айрим офис фаолиятлари тўхтатилди. Қуддусда тушдан олдин портлашлар овози эшитилгани маълум қилинган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Россияга боради
02 Июнь