Исроил Эрон олий раҳнамосининг туғилган кунига ракета “совға қилди”
Олам
−
19 Апрель
14725Бугун, 19 апрель куни Исроил томонидан Эронга қилинган ҳужум форс мамлакати олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг туғилган кунида содир бўлди. Бу ҳақда “Firstpost” нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, айнан шу куни Хоманаий 85 ёшга тўлган. Бу ҳақда АҚШ сенатори Марко Рубио ҳам ўзининг Х'даги саҳифасида ёзган.
“Хоманаийнинг туғилган кунида яхшигина "салют шоу” бўлди", деб ёзган сенатор.
Маълумот учун, Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг расмий сайтида олий раҳнамонинг туғилган куни – 1939 йил 19 апрель экани кўрсатилган. Унинг гувоҳномасида Хоманаийнинг расмий туғилган санаси 1939 йил 16 июль дея қайд этилган.
Оятуллоҳ Хоманаий 1989 йилдан бери Эроннинг энг нуфузли раҳбари ҳисобланади. У бош қўмондон ва давлат раҳбари бўлиб, ички хавфсизлик учун масъул бўлган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGS) ва унинг кўнгилли бўлими Басиж қаршилик кучини бошқаради.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15