Исроил Эрон ҳужуми туфайли Рафаҳдаги операцияни кейинга қолдирди – CNN
Олам
−
16 Апрель
3246Эрон ҳужуми Исроилни Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида шу ҳафтага режалаштирилган қуруқликдаги операцияни кейинга қолдиришга мажбур қилди. Бу ҳақда CNN исроиллик икки манбага таяниб хабар берди.
CNN манбаларидан бири 15 апрель куни исроиллик ҳарбийлар Рафаҳнинг айрим қисмларига ҳаводан варақалар ташлашни режалаштирганини айтган.
Бошқа бир расмийнинг айтишича, Исроил ҳужум вақти ва тинч аҳолини эвакуация қилишни номаълумлигича қолдирса-да, Рафаҳда қуруқликдан операция ўтказишда қатъий қолган.
Аммо бу ҳолатга Исроил ҳарбийлари изоҳ беришдан бош тортган.
Маълумот ўрнида, Миср билан чегарадош Рафаҳ шаҳри Ғазо секторидаги Исроил армиясининг ҳужуми пайтида ишғол қилинмаган охирги шаҳар бўлиб қолмоқда, шимолдан юз минглаб фаластинликлар эвакуация қилинган.
У ерда бир ярим миллиондан ортиқ фаластинлик қочқинлар бор.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Рафаҳга бостириб киришни талаб қилмоқда ва буни ҲАМАСни бутунлай йўқ қилиш учун зарур деб ҳисоблайди.
Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви
Жорий йилнинг 1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.
Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.
Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.
14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.
Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь