Исроил элчихонаси ёнида ўзини ёқиб юборган америкалик аскар ҳалок бўлди
Олам
−
27 Февраль
6207Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ўзини ёқиб юборган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари аскари Аарон Бушнелл вафот этди. Бу ҳақда Вашингтон полиция департаменти баёнот берди.
25 ёшли Бушнелл Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга норозилик билдириш мақсадида Исроил дипломатик идораси олдида митинг ўтказганди. У ўзини ёқиб юборар экан, Ғазодаги геноцид иштирокчиси бўлишни хоҳламаслигини айтган.
“Фаластинга озодлик. Мен геноцид иштирокчиси бўлмайман!” деб бақирган Бушнелл.
Воқеа жойига тез ёрдам хизмати етиб келган. Улар жабрланувчини шифохонага олиб борган, аммо у ўша ерда вафот этган.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ўзига ўт қўйишга уринган шахс уларга номаълум эканини тасдиқлади. Элчихона вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган.
Америка матбуоти 2023 йил декабрида Исроилнинг Грузиядаги консуллиги биноси ёнида худди шундай воқеа содир бўлганини эслайди. Ўшанда оловни ўчиришга уринган дипломатик миссия қўриқчиси жароҳатланган.
LiveБарчаси