Исроил Дамашққа ракета ҳужуми уюштирди. Аёллар ва болалар ҳалок бўлди
Олам
−
14 Ноябрь
760Исроил бугун, 14 ноябрь куни Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди. Оқибатда 15 нафар суриялик, жумладан, аёллар ва болалар ҳалоҳ бўлди. Бу ҳақда SANA хабар берди.
Қайд этилишича, Исроилнинг Дамашқнинг ғарбий ҳудудларига уюштирган ракета ҳужуми оқибатида камида 15 нафар Сурия фуқароси ҳалок бўлган, 16 киши жароҳатланган. Мамлакат Қуролли кучлари қўмондонлиги вакилига кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
“Исроил маҳаллий вақт билан 15:20 да Голан тепаликлари томонидан тажовузкор ҳужум уюштирди. Душман ракеталари пойтахтдаги Меззе проспектида ва Дамашқ атрофидаги Қудсая ҳудудидаги бир қатор тураржой биноларига қарши йўналтирилди ва катта зарар етказди”, дейилади хабарда.
“Sky News Arabia” телеканалига кўра, Исроил самолётлари Дамашқда “Исломий жиҳод” штаб-квартирасига ҳужум қилган ва тўрт киши ҳалок бўлган. Билдирилишича, Исроилнинг бу операциясидан мақсад “Исломий жиҳод” етакчисини йўқ қилиш бўлган.
“Al Hadath” телеканалининг хабар беришича, ракеталар Дамашқ-Байрут эски йўли яқинидаги Қудсая атрофидаги ҳудудга ҳам йўналтирилган. Ушбу зарба ҳам “Исломий жиҳод” ҳарбий базасини нишонга олгани тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг ракета қудратини йўқ қилиш мақсадида қуруқлик операциясининг иккинчи босқичини бошлаган эди.
LiveБарчаси