Исроил БМТдаги вакилини чақириб олди

Олам

image

Исроил БМТдаги доимий вакили Гилад Эрданни “зудлик билан маслаҳатлашиш учун” чақириб олди. Бу ҳақда кеча, 4 март куни Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац маълум қилди.
 
Вазир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришни 2023 йил 7 октябрда Исроилга ҳужум пайтида ҲАМАС томонидан содир этилган кўплаб жинсий зўравонлик ҳаракатлари ҳақида халқаро ташкилот томонидан тақдим этилган ҳисоботни ўчиришга уринаётганликда айблади.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг охирги ҳисоботида ҲАМАСнинг 7 октябрь куни содир этилган ваҳшийликлари, жумладан, қирғинлар, зўрлаш ва бошқа тизимли жинсий жиноятлар ҳақида батафсил маълумот берилган. Бироқ, раис жим. Ҳаракат қилиш вақти келди, Антониу Гутерриш. ҲАМАС бутун дунёда террорчи ташкилот сифатида тан олиниши, уни қўллаб-қувватлаётган давлатларни эса терроризм ҳомийлари деб аташ керак”, деб ёзди Кац Х ижтимоий тармоғида.

Гилад Эрданнинг ўзи эса мамлакатига чақириб олинишини шундай изоҳлади:

"Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ҲАМАС ҳужуми пайтида даҳшатли жинсий жиноятлар содир этилганини тан олиш учун беш ой керак бўлди. Энди Ғазо секторида гаровга олинганлар бошдан кечираётган жинсий зўравонлик ҳақида хабар пайдо бўлганидан сўнг эса, бу мавзуда бирорта ҳам муҳокама ўтказмаган БМТнинг шармандали жимжитлиги осмонга фарёд қилмоқда”, дейди Исроил дипломати.

Айни пайтда, БМТ Бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик ўз хўжайини устидан гўё ҳисоботни ўчиришга урингани ҳақидаги айбловларни рад этди. Унинг сўзларига кўра, Гутерриш БМТнинг можароларда жинсий зўравонлик бўйича махсус вакили Прамила Паттен бошчилигидаги ҳужжат лойиҳасини "тўлиқ қўллаб-қувватлаган".

Паттен ҳисоботни кеча, 4 март куни тақдим этди. Унда айтилишича, гаровга олинганларга “жинсий зўравонлик, жумладан, зўрлаш, жинсий қийноқлар, шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муомалалар содир этилгани ҳақида аниқ ва ишончли маълумотлар” мавжуд.
 
Шу билан бирга, ҳисобот муаллифлари ҲАМАСга қўйилган зўрлаш бўйича баъзи айбловларни рад этиб, уларни «асоссиз» деб ҳисоблашган. Ҳисобот учун маълумотлар БМТнинг Исроилдаги ходимлари томонидан февраль ойининг биринчи ярмида тўпланган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг