Исроил Байрут марказига яна зарба берди. 22 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
11 Октябрь
2003Исроил армиясининг Ливан пойтахти Байрут марказини ўққа тутиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 117 киши яраланди. Бу ҳақда Ливаннинг NNA агентлиги хабар берди.
Байрут марказидаги иккита портлашдан сўнг ҳудуд устидан қалин тутун кўтарилди. Ҳужум ҳудудига кўплаб тез ёрдам ва ўт ўчириш бригадалари юборилди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум нишони бўлган бино қулаб тушган, яқин атрофдаги уйлар ва автомобилларга зарар етган.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Байрут марказидаги теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 117 киши жароҳатланган.
Исроил 12-канал хабарига кўра, ҳужум нишони “Ҳизбуллоҳ”нинг марҳум бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг куёви ва ҳаракатнинг юқори мартабали арбоби Вафик Сафо бўлган. Исроил армияси матбуот котиби Авичаи Адраеи ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Даҳия туманидаги баъзи маҳаллалар харитасини эълон қилди ва харитада белгиланган ҳудудлар аҳолисини зудлик билан эвакуация қилиш ҳақида огоҳлантирди.
LiveБарчаси