Исроил армиясининг бешта бўлинмаси инсон ҳуқуқларини бузган – АҚШ

Олам

image

Исроил армиясининг бешта бўлинмаси Ғазо сектори ташқарисида ва Исроилнинг ҲАМАСга қарши уруши бошланишидан олдин содир бўлган воқеаларда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузганликлари учун жавобгар. Бу ҳақда кеча, 29 апрель куни АҚШ Давлат департаменти баёнот берди.

Билдирилишича, ушбу бўлинмалардан тўрттаси самарали тарзда тузатилган. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пателнинг айтишича, бешинчи бўлинманинг тақдири бўйича Исроил ҳукумати билан музокаралар давом этади.

Пателнинг сўзларига кўра, жавобгар бўлинмалар ҳақидаги қарор Исроил армиясига Америка қуролларини сотишга таъсир қилмайди.

Давлат департаменти матбуот котиби айнан қандай инсон ҳуқуқлари бузилишлари содир этилгани, қандай бўлинмалар иштирок этгани ёки қандай тузатиш тартиб-қоидалари қўллангани ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди.

“Мукаммал текширувдан сўнг биз инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари учун масъул бўлган бешта Исроил бўлинмасини аниқладик. Бу ҳодисаларнинг барчаси 7 октябрдан анча олдин содир бўлган ва уларнинг ҳеч бири Ғазо секторида содир бўлмаган. Ушбу бўлинмалардан тўрттаси самарали тузатиш тартиб-қоидаларини амалга оширди, биз ҳамиша ҳамкорларимиздан шуни кутамиз. Қолган бирлик учун биз Исроил ҳукумати билан маслаҳатлашиш ва ҳамкорлик қилишда давом этамиз", дея қўшимча қилди Патель.

ҲАМАС назоратидаги Ғазо сектори соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, Исроил армиясининг анклавдаги ҳарбий амалиёти оқибатида Ғазо секторининг тахминан 34,5 минг аҳолиси ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

Апрель ойи бошида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилнинг инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузаётган шахсларга ёки хавфсизлик кучларининг жанговар бўлинмаларига ҳарбий ёрдам кўрсатишни тақиқловчи бир қатор АҚШ қонунларини бузгани ҳақидаги айбловлар бўйича "қарорлар" қабул қилганини айтди.

Гап 1990 йилларнинг охирида вермонтлик сенатор Патрик Лихи томонидан ёзилган “Лихи қонунлари”га риоя қилиш ҳақида бормоқда. “Лихи қонунлари” ёки "Лихи тузатишлари" АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Мудофаа вазирлигига инсон ҳуқуқларини поймол қилган хорижий ҳарбийлаштирилган кучларга жазосиз ҳарбий ёрдам кўрсатишни тақиқлайди.

26 апрель куни вазиятдан хабардор манба “Reuters” агентлигига Қўшма Штатлар Исроил расмийларидан Вашингтон Ғарбий Соҳилдаги инсон ҳуқуқларини бузадиган ҳаракатлар учун айбламоқчи бўлган ЦАХАЛнинг аниқ бир бўлинмаси ҳақида янги маълумот олганини айтди. Манбага кўра, янги маълумотлардан келиб чиқиб, Вашингтон бўлинма тузатувчи процедуралардан ўтаётгани ёки йўқлигини текширмоқда.

Гап 1999 йилда армияга чақирилган ультра фанатик яҳудийлар ва Исроилдаги бошқа диний оқимларнинг вакиллари учун тузилган махсус бўлинма – “Нецах Иегуда” баталони ҳақида бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг