Исроил АҚШнинг Ғазодаги сулҳ бўйича таклифларига рози бўлди
Олам
−
20 Август
6222Исроил АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги сўнгги таклифига рози бўлди. Бу ҳақда кеча, 19 август куни АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяху билан уч соатлик учрашувдан сўнг айтиб ўтди.
“Бош вазир Нетаньяху қўшимча таклифларни маъқуллади ва биз ҲАМАСдан ҳам шундай қилишини кутамиз”, деган Давлат котиби.
Шундан сўнг, унинг сўзларига кўра, томонлар воситачилар – АҚШ, Миср ва Қатар ёрдамида келишувни қандай амалга ошириш бўйича келишувга эришиш жараёнини якунлаш учун учрашиши керак.
“Ҳали ҳам етакчилардан қатъий қарорларни талаб қиладиган мураккаб муаммолар мавжуд ва охир-оқибат ҳаммаси уларга боғлиқ”, дейди Энтони Блинкен.
АҚШ ташқи сиёсат департаменти раҳбарининг таъкидлашича, Ғазо бўйича келишув лойиҳаси Президент Жо Байден томонидан май ойида эълон қилинган таклифларни акс эттиради ва ҳарбий ҳаракатларни босқичма-босқич тўхтатишни назарда тутади. Сулҳ олти ой давом этиши кутилмоқда ва маҳбусларни озод қилиш ва асирларни алмашиш, шунингдек, тўлиқ ўт очишни тўхтатиш шартлари бўйича музокаралар бошланишини назарда тутади.
Исроил ҳукумати раҳбари идораси Нетаньяхунинг Блинкен билан учрашувини самарали деб атади ва “Бош вазир Исроилнинг Американинг сўнгги таклифига содиқлигини тасдиқлаганини” таъкидлади.
16 август куни Доҳада Америка, Исроил, Миср ва Қатар расмийлари иштирокида Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришиш мақсадида музокараларнинг иккинчи куни бўлиб ўтган эди. Раунд якунида Қўшма Штатлар, Миср ва Қатар баёнотида томонларга “кўприклар қуриш таклифи” тақдим этилгани қайд этилди.
Келаси ҳафта охиригача Қоҳирада уч ҳукуматнинг юқори мартабали вакиллари учрашиши кутилмоқда. “The New York Times”нинг ёзишича, Теҳрон ўт очишни тўхтатиш бўйича мулоқотни янада ривожлантириш учун воситачиларга вақт бериш учун Исроил ҳудудига зарба беришни кейинга қолдиришга қарор қилган.
LiveБарчаси