Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Исроил 48 соат ичида UNRWA’нинг барча офисларини ёпади

Олам

image

Исроил ҳукумати 48 соат ичида Қуддусда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочқинларига ёрдам бериш бўйича Яқин Шарқ агентлигининг (UNRWA) барча офисларини ёпишни, ташкилот вакиллари билан алоқаларни узишни ва унинг фаолиятини Исроил ҳудудида тақиқлашни режалаштирганини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 29 январь куни Исроил ҳукуматининг расмий вакили Давид Менсер матбуот анжуманида маълум қилди.

“48 соат ичида UNRWA Исроилдан чиқарилади: офислар бўлмайди, алоқалар бўлмайди ва фаолият бўлмайди”, деди Менсер.

Менсерга кўра, UNRWA Исроилнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солади.

“UNRWA’да ҲАМАСнинг фаолият юритаётган кўплаб ходимлари бор: фақатгина UNRWA’нинг ўзи сўроқ қилган 19 нафар эмас, балки юзлаб ходимлар”, деди у.  

Маълумот учун, жорий йил 25 январь куни Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Дани Данон ташкилот Бош котибини хабардор қилиб, UNRWA’нинг 30 январгача Исроилдаги барча фаолиятини тўхтатиши кераклигини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 28 октябрда Исроил Кнессети (ягона палатали парламент) UNRWA фаолиятини мамлакатда тақиқловчи қонунни қабул қилган. Ҳужжатга 92 депутат овоз берган, 10 нафари қарши чиққан. Ушбу қонун UNRWA'га мамлакат ҳудудида ваколатхона очиш, хизматлар кўрсатиш ва бевосита ёки билвосита фаолият юритишни тақиқлайди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил UNRWA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг