Исроил 4 нафар асир эвазига 200 фаластинлик маҳбусни озод қилади

Олам

image

Исроил бугун, 25 январь куни ҲАМАС ҳаракати билан имзоланган келишув асосида 4 нафар аёл асир эвазига 200 фаластинлик маҳбусни озод қилади. Бу ҳақда фаластинлик маҳбуслар ишлари бўйича комиссияга таяниб, “Ynet” хабар берди.

Эълон қилинган рўйхатга Исроил қамоқхоналарида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 121 нафар ва узоқ муддатга қамалган 79 нафар фаластинликнинг исмлари киритилган.

Олдинроқ, комиссия матбуот хизмати Исроил томонидан тақдим этилган рўйхатда хатолар борлиги ҳақида маълум қилган ва ҳозирда у ўзгартиришлар киритиш учун воситачилар билан биргаликда ишланаётганини билдирган. Ҳозирги вақтда тўлиқ рўйхат комиссиянинг расмий саҳифасида эълон қилинган.

Кеча, 24 январь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳарбий қаноти вакили Ғазо секторида асирликда бўлган ва Исроил Мудофаа армиясида хизмат қилган 4 нафар аёлни озод қилишини маълум қилган. Улар Карина Ариев, Даниэла Гилбоа, Наама Леви ва Лири Албаг.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида ҲАМАС ва Исроил ўртасида сулҳ режими жорий йилнинг 19 январда кучга кирди. Ўша куни кечқурун ҲАМАС биринчи асирлар гуруҳини озод қилди. Улар уч нафар шахсдан иборат бўлган. Исроил эса 90 фаластинлик маҳбусни озод қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг