Исроил ҳужумида ҳусийлар етакчиси ҳалок бўлди – ОАВ
Олам
−
29 август 2025 5988 1 дақиқа
Исроилнинг Яман пойтахти Сана шаҳрига берган ҳаво ҳужуми оқибатида Ямандаги ҳусийлар ҳаракати томонидан тузилган ҳукумат бош вазири Аҳмад Ғолиб ал-Раҳавий ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 29 август куни ал-Раҳавий оиласига яқин манбага таяниб, ахборот агентликлари хабар берди.
Манбага кўра, ҳаво ҳужуми исроиллик жангчилар томонидан Хадда ҳудудидаги уйга берилган. Оқибатда тўрт киши, жумладан, бош вазир ва унинг бир неча шериклари ҳалок бўлган.
Қайл этилишича, ҳусийлар ҳаракати унинг ўлими ҳақида расман эълон қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Аҳмад Ғолиб ал-Раҳавий 2024 йил 10 августда ҳусийлар ҳукумати раҳбари этиб тайинланган эди.
Ал-Раҳавий ҳусийлар ҳаракати Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортига “Паластин-2” гипертовушли ракетаси ёрдамида ҳужум қилингани ҳақида хабар берганидан бир кун ўтиб ўлдирилган. Бир кун аввал Исроил Санадаги ҳусийлар позицияларига 12 марта ҳаво ҳужуми уюштирди.
Live
БарчасиИИҚК Ҳормузда АҚШ дрон кемасини йўқ қилди
10 сентябр
Белгия Ўзбекистонга ўз элчисини тайинлади
10 сентябр