Исроил ҳужум ҳақида Эронни олдиндан огоҳлантирган – ОАВ

Олам

image

Исроил Эронни яқинлашиб келаётган зарба ва потенциал нишонлар ҳақида олдиндан огоҳлантириб, унга жавобан ҳужум қилмасликка чақирган. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Axios” хабар берди.

CBS News ўз манбасига таяниб, Исроилнинг Эронга ҳужуми фақат ҳарбий нишонлар билан чегаралангани ва ядровий ёки нефть объектларига тааллуқли эмаслигини хабар қилди.

“Исроилликлар эронликлар учун одатда қайси нишонларга ҳужум қилишлари ва қайсиларига ҳужум қилмасликларини олдиндан белгилаб беришган”, дейилади порталда.

Манбаларнинг таъкидлашича, Исроил хабари Исроил ва Эрон ўртасида давом этаётган ҳужумлар алмашинувини чеклаш ва кенгроқ зиддиятни олдини олишга қаратилган.

Порталга кўра, Исроил, шунингдек, Эронни режаланган ҳужумга жавоб бермаслик ҳақида огоҳлантирган ва агар Теҳрон жавоб қайтарса, Тель-Авив бундан ҳам кучлироқ ҳужум билан жавоб беришини, айниқса тинч аҳолига зарар етказилишини таъкидлаган.

Бироқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг матбуот хизмати 26 октябрь куни Исроил томони Эрон ҳудудига тунги ҳаво ҳужуми арафасида учинчи шахслар орқали Теҳронни режалаштирилган ҳужум ва унинг мақсадлари ҳақида огоҳлантиргани ҳақидаги бир қанча ОАВ хабарларини рад этди.

"Исроил ҳужумдан олдин Эронни хабардор қилмаган - на вақт, на нишонлар, на ҳужум кўлами ҳақида",  дейилади Нетаньяху идораси баёнотида.

Аввалроқ “Sky News Arabia” телеканали ўз манбаларига таяниб, Россия Эронни яқинлашиб келаётган Исроил ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириб, “минтақадаги кескинликни камайтириш” учун Эрон томони билан разведка маълумотларини ўртоқлашгани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрга ўтар кечаси Исроил Эрон ҳудудига бир қатор ҳаво ҳужумларини уюштирганди. Исроил ҳарбийларининг айтишича, портлашлар Эрон ва унинг иттифоқчиларининг сўнгги ойлардаги кўплаб ҳужумларига жавоб бўлган. Эрталаб ЦАХАЛ операция муваффақиятли якунлангани ҳақида хабар берди, унинг давомида ракета ишлаб чиқариш заводлари, ракета тизимлари ва бошқа ҳарбий иншоотларга “аниқ зарбалар” берилганини билдирди.

Эрон Қуролли Кучлари Исроилнинг ҳужуми оқибатида Эрон армиясининг икки ходими ҳалок бўлганини маълум қилди. Эрон ҳарбийлари баёнотида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроил ҳужумини қайтарганини, бироқ баъзи ҳудудларда “чекланган” зарар борлигини айтди.

“Исроилнинг зарбалари оқибатида Эрон ядровий иншоотларига зарар етмаган”, деди Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made