Исроил “Ҳизбуллоҳ”га қарши қирувчи самолётларини учирди
World
−
18 November 2023 9577 1 minute
Исроил мудофаа кучлари қирувчи самолётлар ва вертолётлар ёрдамида Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг ҳарбий инфратузилмасига зарба берди. Бу ҳақда ЦАХАЛ ахборот хизмати маълум қилди.
"Қирувчи самолётлар "Ҳизбуллоҳ"га тегишли инфратузилма, объектлар, тезкор қўмондонлик марказлари ва ҳарбий постларни нишонга олди”, дейилади бу ҳақдаги баёнотда.
Аввалроқ, "Ҳизбуллоҳ" Ливандан Ҳар-Дов тоғлари ҳудудида жойлашган Исроил мудофаа постига ҳужум қилган бўлиб, снарядлар очиқ жойга тушган. ЦАХАЛ ушбу ҳужумдан ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”нинг қуролли қаноти мамлакат жанубидан Исроил армиясининг олтита постига зарба бергани ҳақида хабар бергандик.
Қайд этилишича, бу операция Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ишғолчи кучлари томонидан тинч аҳолининг қирғин қилинишига жавобан амалга оширган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August