Исроил ҳарбийлари Рафаҳнинг асосий сув омборини портлатиб юборди
Олам
−
29 Июль
8377Исроил ҳарбийларининг Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги марказий ичимлик суви омборини бомбалаши инсониятга қарши жиноят ҳисобланади. Бу ҳақда Рафаҳ мэри Аҳмад эс-Суфига таяниб, “Анадолу” хабар берди.
“Босқинчи кучлар томонидан Тель-Султон ҳудудидаги асосий сув омборини бомбардимон қилиш инсониятга қарши жиноят ва жамоавий жазолаш сиёсатининг давоми ҳисобланади”, дейди амалдор.
Унинг сўзларига кўра, сув омборининг йўқ қилиниши шаҳардаги гуманитар инқирозни янада кучайтиради. Мэр халқаро ташкилотларни вазиятга аралашиб, Исроил томонидан содир этилган жиноятларни бас қилишга чақирди.
Исроилнинг “Haaretz” газетасига кўра, Исроил танк портлатилганини тан олган. Армия матбуот хизмати воқеа юзасидан тергов бошланганини маълум қилди.
LiveБарчаси