Исроил ҳарбий вертолётлари Сурияга ракета зарбалари берди
Олам
−
01 Май 2020
7366Бугун, 30 апрель куни Дамашқдан 40 км жануби-ғарбда Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолётлари ердаги нишонларга ҳужум қилди. SANA агентлиги маълумотларига кўра, ракета ҳужумлари босиб олинган Голан тепаликларидаги Сурия армиясининг бир қатор позицияларига қарши амалга оширилган.
Агентлик маълумотларига кўра, фақат моддий зарар этказилган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Аниқлик киритилишича, Сурия ҳудудига бешта ракета отилган.
27 апрель куни Дамашқ жанубидаги Саййид-Зейнаб ва Сахная чеккасидаги ҳарбий иншоотлар Исроил ҳаво кучларига зарба берди. “Al-Hadath” телеканалига кўра, Сурия армияси томонида жанг қилаётган Ҳизбуллоҳ кучларидан тўрт жангчи ўлдирилган. Хужейра ва Адлия қишлоқларида уч нафар тинч аҳоли ҳам Исроилнинг ушбу ҳужуми қурбони бўлган, яна тўрт киши яраланган, улардан бири бола.
Суриядаги ҳарбий манбага кўра, ракеталар қўшни Ливан ҳаво ҳудудидан отилган, уларнинг бир нечтаси суриялик зенит қуроллари томонидан йўқ қилинган.
20 апрель куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳомс вилоятининг шарқидаги Эс-Сухна ва Ал-Амирия туманларидаги ҳарбий позицияларга ҳужум қилди. Оқибатда тўққиз нафар шиа жангчиси ҳалок бўлди. 31 март куни Сурия ҳаво мудофааси Ҳомс шаҳридан 38 км шарқда жойлашган Шайрат ҳарбий аэродромига Исроил самолётларининг ракета ҳужумини қайтарди.