Исроил ҲАМАСнинг талабларини бажармайди – Нетаньяху

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАСни йўқ қилиш кампаниясини давом эттиришга ваъда берди ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюциясини танқид қилди. Бу ҳақда Бош вазир идораси томонидан эълон қилинган баёнотда сўз боради.

“Исроил ҲАМАСнинг ёлғончи талабларига бўйсунмайди ва урушнинг барча мақсадлари (ўғирланганларни озод қилиш, ҲАМАСнинг ҳарбий ва бошқарув имкониятларини йўқ қилиш, Ғазо бундан кейин Исроилга таҳдид солмаслигини таъминлаш)га эришиш учун ҳаракат қилишда давом этади”, дейилади Нетаньяхунинг баёнотида.

ҲАМАС расмийлари 25 март куни оташкесим устида ишлаётган музокарачиларга уларнинг таклифи ўзгаришсиз қолишини билдирган. Бу шартларга эса Исроилнинг Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетиши ва Фаластин анклавида гаровга олинганларни Исроил ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусларга алмаштириш киради.

“Уларнинг позицияси ҲАМАСнинг келишув бўйича музокараларни давом эттиришдан манфаатдор эмаслигини яққол исботлайди ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорининг зарарли эканидан далолат беради”, деб иддао қилади Исроил Бош вазири.

Исроилнинг юқори мартабали мулозимларидан бири “Reuters” агентлигига ҲАМАС томонидан гаровга олинган 100 дан ортиқ одамни озод қилиш бўйича музокаралар “боши берк кўчага кириб қолганидан” сўнг, Исроил Қатардан музокарачиларни олиб чиққанини айтди. Исроил 7 октябрь куни қўлга олинган яна 30 дан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, 25 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўнта доимий бўлмаган аъзо давлат томонидан тайёрланган резолюция лойиҳасини қабул қилганди. Унда Рамазон ойида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш талаб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг