Испанияда россияликларга тегишли 34 та мулк топилди 

Олам

image

Испания нотариаллари бош кенгаши томонидан россиялик жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкини қидириш бўйича ўтказилган текширув давомида тўртта яхта, битта кемалар учун тураргоҳ ва 29 та кўчмас мулк топилди. Бу ҳақда Испаниянинг “El País” газетаси маълум қилган. 

Россиянинг йирик тадбиркорлари билан боғлиқ мулк мамлакатнинг бутун Ўрта ер денгизи соҳиллари бўйлаб топилган, 34 та объектдан 16 таси Каталонияда жойлашган.

Мулк объектларини қидириш Ягона нотариал индекс асосида амалга оширилган, бу маълумотлар базаси бўлиб, 2004 йил январь ойидан бошлаб мамлакат нотариуслари томонидан амалга оширилган барча операциялар киритилади. 

Газетанинг ёзишича, топилган активларнинг эҳтимолий эгаларидан бири “Ростех” бош директори Сергей Чемезовдир. 

Маълумот ўрнида, Испания ҳукумати Украинадаги воқеалар фонида Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар киритганидан кейин россиялик тадбиркорларга тегишли активларни аниқлаш ва музлатиш устида ишлай бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг