Испанияда рэперни қўллаб уюштирилган намойиш тартибсизликка айланди
Олам
−
28 Февраль 2021
2630Испаниянинг Барселона мухториятида рэпер Пабло Хазеляни қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган намойиш тартибсизликларга айланиб кетди.
Каталония полицияси маълумотига кўра, сепаратистлар ва ўта сўл “Халқ бирлиги номзодлари” ҳаракати (CUP-G), шунингдек, ўта сўл касаба уюшмалари ҳамда талабалар уюшмалари чақирувчига кўра уюштирилган намойишлар вақтида камида10 киши қўлга олинган.
Шаҳар марказида 4000 га яқин одам иштирок этган рухсатсиз митинг пайтида тажовузкор гуруҳлар дўконларни талон-торож қилишган, банкларга ҳужум қилиб. Битта полиция машинасини ёқиб юборишган.
Испан ОАВ маълумотига кўра, тартибсизликлар асосан Ла Рамбла чорраҳаси ва Каталония майдонида содир бўлган. Полиция намойишчиларни тарқатаётганда бир неча киши жароҳат олган.
Ўта сўл гуруҳлар рэпернинг озод этилиши билан бир қаторда Каталонияда ҳибсга олинган сепаратист сиёсатчиларнинг озод қилиниши, амалдаги меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар киритилишини, 2015 йилда қабул қилинган намойишлар ўтказиш ҳуқуқини чекловчи “Фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни бекор қилинишини талаб қиляпти.
Маълумот учун, рэпер 16 февраль куни ҳибсга олинган. У терроризмни тарғиб қилганлиги ҳамда тивитлар ва қўшиқлари орқали қироллик оиласи аъзоларига туҳмат қилишда айбланиб, 9 ойга қамалди.
Рэпернинг қамалиши Испанияда демократия ва сўз эркинлигини шубҳа остида қолдирди. Намойишлар бошланганидан бери Каталонияда 120 дан ортиқ одам ҳибсга олинди.
LiveБарчаси