Испанияда коронавирусдан ўлганлар деярли 2 мингга камайтирилди
Олам
−
26 Май 2020
5705Бир неча ҳафта давомида Европада коронавирус ўчоғи бўлиб турган Испанияда COVID-19 дан вафот этиш статистикаси қайта кўриб чиқилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан ўлганлар сонини қисқартирди.
Ҳозир қиролликда коронавирусдан қурбон бўлганлар 26,5 мингдан ортиқ, кеча бу кўрсаткич 29 мингга яқин эди.
Янги рақам қиролликдаги қариялар уйларида вафот этган мингдан ортиқ қурбонни ўз ичига олмайди. Уларда коронавирус инфекциясидек аломатлар бўлган. Испанияда эпидемия даврида шундай муассасаларда жами 19 минг киши вафот этган.
Ҳозирги вақтда Испанияда 58 685 киши коронавирусдан даволаняпти. Уларнинг бор-йўғи 1 фоизи ёки 854 нафари оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Испанияда карантин чекловлари юмшатила бошланди. Кеча эса 48 кундан кейин аҳолига очиқ ҳавода спорт билан шуғулланишга рухсат берилди. Бунинг учун алоҳида соатлар ажратилди.
Маълумот учун, Испанияда COVID-19 эпидемияси бошланган вақтдан бери деярли 282,5 минг кишида коронавирус аниқланди. Ҳозиргача уларнинг 196 958 нафари даволанган.
LiveБарчаси