Испанияда изоляция чекловлари тўлиқ олиб ташланди

Олам

image

Бугун, 2 майдан бошлаб Испанияда бир қанча коронавирус тарқалиши туфайли жорий этилган чеклов чоралари олиб ташланди. Энди мамлакат фуқаролари кўчада эркин сайр қилишлар ва спорт билан шуғулланишлари мумкин. Бу ҳақда Ҳукумат расмий сайти хабар берди.

Аввалроқ бу чекловлар бироз юмшатилиб, 14 ёшгача бўлган болаларга катталар ҳамроҳлигида уй атрофида сайр қилишга рухсат берилган эди. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш фақат ўз яшаш жойлари яқинида бўлиши керак эди.

Келгусида ушбу чекловларни янада юмшатиш кўзда тутилган. Ёз фасли келгунича мамлакатда чекловларнинг 90 фоизи олиб ташланиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, чекловларнинг янги юмшатилишлари ҳақидаги хабар 4 май куни ҳам эълон қилиниши режалаштирилган. Унда савдо дўконлари, бир қатор хизмат кўрсатувчи муассасалар фаолиятига рухсат берилиши кутилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирус билан боғлиқ 242 988 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 142 450 нафари соғайган, 24 824 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 75 714 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Испанияда

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг