Испанияда F-18 ҳарбий самолёти ҳалокатга учраб, портлаб кетди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Испаниянинг Сарагоса шаҳридаги ҳарбий базада F-18 қирувчи-бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “El Mundo” хабар берди

Маълум қилинишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 12:10 да содир бўлган. Учувчи кўргазмали чиқиш давомида ҳаво манёврларини амалга ошираётган пайтда самолёт қулаб тушган. Сабаблари эса ҳозирча номаълум. Бироқ учувчи ҳалокатдан бироз олдин катапульта қилишга ва сакраб қолишга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, у оёқ қисмидан жароҳат олгани айтилмоқда. 

Видеодан кўриш мумкинки, самолёт қулаганидан сўнг портлаб кетган ва ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар бир неча дақиқа ичида ёнғинни бартараф этган. 

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, ҳозирда қулаш сабаби ва воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания F-18

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг