Мамлакатнинг 50 та провинциясидан 41 тасида паст ҳарорат кузатилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.
Совуқ об-ҳаво мамлакатнинг қишда одатда илиқ бўладиган қисмлари – Валенсия, Барселона, Севилья ва Мурсияда ҳам ҳукмронлик қилмоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган ҳафта дам олиш кунлари марказий Испаниянинг кўплаб жойларида ёғган қор сўнгги 50 йилдаги энг кучли зарба бўлган. Хусусан, Мадридда қор қоплами 50 см дан ошган. Мадридда мактаб ўқувчилари 18 январга қадар уйда бўлиши айтилган.
Аввалроқ, Испаниядаги қор, кучли шамол ва ёмғирлар билан бирга бўлган бўрон оқибатида камида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот бергандик.