Испания ёзгача Фаластин давлатини тан олади

Олам

image

 Испания ёзгача Фаластин давлатини тан олмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Педро Санчес Иорданияга ташрифи чоғида маълум қилди.

Қайд этилишича, Санчес апрель-июнь ойларида халқаро ҳамжамиятда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаролар бўйича муҳим қадамлар қўйилади, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, авваламбор Фаластинни БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида тан олиш керак. Санчес, Ирландия, Мальта ва Словения Бош вазирлари билан Фаластин давлатини тан олиш учун қабул қилинган муштарак қарор, зарур шартлар бажарилган тақдирда эртароқ амалга ошишини айтган.

Унга кўра, Испания биринчи навбатда Вазирлар Кенгашида Фаластин давлатини тан олиш тўғрисида қарор қабул қилади ва кейин уни парламентга тақдим этади.

Испания ҳукумати раҳбари Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш фонида хавфсизликни кафолатлашнинг ягона йўли Фаластин давлатини тан олиш, деб билади.

Маълумот учун, 2012 йилда БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни давлат сифатида тан олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Фаластин давлатининг тан олиниши можарони музокаралар йўли билан ҳал қилиш имкониятларини пучга чиқаришини эълон қилганди.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Испания Фаластин ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made