Испания коронавирусга чалинганлар миллиондан ошган биринчи Европа мамлакати бўлди

Олам 2390
image
Испания коронавирус билан боғлиқ миллиондан ортиқ ҳолат аниқланган биринчи Европа мамлакати бўлди. Бу ҳақда "Worldometers" порталининг маълумотлари далолат беради.
 
Коронавирус аниқланган мамлакатларнинг умумий рейтингида эса Испания бешинчи ўринни эгаллаб турибди. 
 
Маълумот учун, Испанияда кеча, 21 октябрь куни яна 16 минг 973 кишида коронавирус аниқланган. Пандемия бошланганидан буён касаликка чалинганларнинг жами сони 1 миллион 46 минг 641 кишини ташкил этган. Коронавирус қурбонлари сони эса яна 156 тага кўпайиб, 34 минг 366 тага етган. 
 
Дунёда эса 41,1 миллиондан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар рўйхатга олинган. 28 миллиондан кўп одам соғайиб кетган. 1,13 миллиондан зиёд бемор вафот этган.
Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×