Испания клуби Файзуллаев трансфери бўйича келишувга эришди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев Испаниянинг “Вильяреал” клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди. 

Манбага кўра, томонлар музокараларнинг сўнгги босқичида ва ЦСКА 20 ёшли футболчини сотишга рози. 

Ўтган мавсумда Файзуллаев “армиячилар”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди ва жамоа сафида барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

“Transfermarkt” унинг трансфер қийматини 6 миллион еврога баҳоламоқда. Файзуллаевнинг трансфери сўнгги пайтларда ўзбек футболчилари иштирокидаги энг шов-шувли воқеалардан бирига айланиши мумкин.

Маълумот учун, “Вильярреал” 2023/24 йилги мавсум Ла Лигада 8-ўринни эгаллади. Бу натижа эса “сариқ сувости кемаси”га еврокубоклар йўлланмасига етарли бўлмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Вильярреал Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг