Испания Италиянинг рекордини такрорлади
Спорт
−
09:54 418 1 дақиқа
Испания миллий терма жамоаси расмий учрашувлардаги мағлубиятсиз серия бўйича Италия терма жамоасининг тарихий рекордини такрорлади.
2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Франция устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, испанлар расмий мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 37 та ўйинга етказди.
Испания терма жамоаси сўнгги марта 2024 йил 22 март куни ўртоқлик учрашувида Колумбияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Шу тариқа, Луис де ла Фуэнтенинг шогирдлари Италия терма жамоасининг 2018-2021 йиллар оралиғида қайд этган 37 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига тенглашди.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси жорий йилнинг 19 июль куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финалида Англия – Аргентина учрашувининг ғолиби билан куч синашади. Иккинчи ярим финал баҳси бугун, 15 июль куни бўлиб ўтади.
Live
БарчасиТошкентдаги уйга ўт кетди
14 июл