Испания Бош вазири Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун олқишлади (видео)

Олам

image

Испания Бош вазири Педро Санчес “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямалнинг Фаластин байроғини кўтариб чиққанини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда “Championat” хабар берди.

Испания Бош вазири бу ҳаракатни нафрат эмас, балки фаластинликлар билан ҳамжиҳатлик рамзи деб атаган.

“Барселона” футболчиси Ламин Ямал 11 май куни Испания чемпионлиги муносабати билан ўтказилган парадда Фаластин байроғини кўтариб чиққан эди. Бу ҳолат Исроилда танқидларга сабаб бўлди.

Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац футболчининг ҳаракатини “провокация ва нафрат қўзғатиш” деб баҳолаган. Бунга жавобан Педро Санчес ижтимоий тармоқда: “Бу – у билан яна бир бор фахрланиш учун сабаб”, деб ёзган.

Шу билан бирга, “Барселона” клуби Ламин Ямалнинг Фаластин байроғини кўтариши унинг шахсий қарори эканини билдириб, расмий позициядан узоқлашган. ОАВ маълумотларига кўра, клуб Исроилдаги мухлислар клубига расмий хат ҳам юборган.

Мақолада қайд этилишича, сўнгги ойларда Испания ва Исроил ўртасидаги муносабатлар анча ёмонлашган. Испания ҳукумати Ғазо секторидаги уруш сабаб Исроилни кескин танқид қилиб келмоқда.

2024 йилда Испания Ирландия ва Норвегия билан бирга Фаластин давлатини расман тан олган йирик Европа давлатларидан бирига айланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Педро Санчес Ламин Ямал Фаластин байроғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг