Исломдаги биринчи масжид ўн баравар кенгайтирилади
Олам
−
09 Апрель 2022
21292Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги Қубо масжиди 10 баравар катталаштирилади. Бу ҳақда Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон маълум қилди, дея хабар берди SPA.
Лойиҳа масжид майдонини 50 000 квадрат метрга кенгайтиришни назарда тутади. Бу эса унинг амалдаги майдонидан 10 баравар ортиқ. Лойиҳа якунлангач, масжид 66 000 минг намозхонни сиғдира олади.
Лойиҳага Саудия қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ал-Сауд номи берилган.
Маълумот учун, Қубо Ислом тарихида биринчи қурилган масжид ҳисобланади. Уни Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) милодий 622 йилда (ҳижрий 1 йилда) барпо этган.
Масжид йиллар давомида бир неча марта таъмирланган ва кенгайтирилган. 1829 йилда Усмонийлар султони Маҳмуд II Қубо масжидини тўлиқ қайтадан қуришни буюрган.
Охирги таъмирлаш 1986 йилда бўлиб ўтди. Янги масжид лойиҳаси мисрлик меъмор Абдел Воҳид ал-Вакил ва унинг штутгартлик ҳамкасби, немис меъмори Отто Фрейнинг шогирди Маҳмуд Бодо Раш томонидан ишлаб чиқилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь