Ислом уламолари Маккада “Афғонистонда тинчлик декларацияси”ни имзолади

Олам

image

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида “Афғонистонда тинчлик декларацияси” имзоланди. Бутунжаҳон мусулмонлари Лигаси ташаббуси билан ўтказилган конференцияда ҳужжатни Покистон ва Афғонистоннинг етакчи олимлари имзолади.

Анжуманда Покистондан Ислом ишлари вазири доктор Нур ал-Ҳақ Қадри, Афғонистондан Ҳаж ва вақф вазири Шайх Муҳаммад Қосим Ҳалимий ҳамда кўплаб диний уламолар ва исломшунос олимлар қатнашди.

Декларацияда Афғонистондаги урушувчи томонлар ўртасида ярашувни қўллаб-қувватлаш ва сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш тўғрисида келишувга эришилган. Конференция иштирокчилари Афғонистондаги урушувчи гуруҳларни музокараларга чақириб, барча террорчилик ҳаракатларини қоралади.

Саудия Арабистонининг катта олимлари кенгаши, мамлакатнинг Олий диний идораси концеренция якунларини олқишлади. У барча урушувчи томонларни ақл билан иш кўришга, декларацияга амал қилишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Макка

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг