Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

Жамият

−

image

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

•    хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
•    ҳомийлик хайриялари;
•    Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
•    тақиқланмаган бошқа манбалар.

Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:

•    илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
•    илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;
•    ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;
•    кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;
•    мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг