Ислом цивилизацияси маркази директорига ўринбосар тайинланди
Local
−
23 December 2024 6985 1 minute
Эргаш Иноятович Даминов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Эргаш Даминов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси Дин ишлари шўбаси бош консультанти лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August