Ислом Махачев учинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди
Спорт
−
02 Июнь
132982 июнь тонгида АҚШнинг Ньюарк шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича UFC 302 турнири бўлиб ўтди. Асосий баҳсда ташкилотнинг енгил вазн тоифаси чемпиони (70 кг гача) россиялик Ислом Махачев америкалик Дастин Порьега қарши ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Жанг беш раунд давом этди ва раундларнинг охиргисида Махачев бўғилиш услуби билан ғалаба қозонди. Шу тариқа Ислом Махачев енгил вазн тоифасида қаторасига учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Октябрь ойида у БАА пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 294 мусобақасида ўзининг охирги ҳимоя жангида австралиялик Алекс Волкановскини биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратганди. Ҳозир Махачев ҳисобида 26 ғалаба ва битта мағлубият бор.
Порье ҳисобида эса 30 ғалаба ва 9 мағлубият бор.