Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибларига қанча пул берилиши маълум бўлди
Sport
−
18 August 2022 32068 1 minute
Туркияда бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги қарорида белгиланган.
Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:
• олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
• кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
• бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;
Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:
• олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
• кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
• бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик маблағлар билан мукофотланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Ислом бирдамлиги ўйинларида 48 та олтин, 38 та кумуш ва 56 та бронза, умумий ҳисобда 142 та медаль жамғарди. Бу кўрсаткич борасида фақатгина мезбон Туркия Ўзбекистондан олдинда бормоқда, холос.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August