Бугун, 15 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон туманига янги ҳоким тайинланди. Туман халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фазлиддин Рўзиевни ҳоким лавозимига тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Иштихон тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Шуҳрат Негматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Мазкур тайинловга қадар Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.