Ишлатилган iPhone’ни сотишнинг энг яхши вақти айтилди 

Технология 9167
image

Decluttr компанияси мутахассислари ишлатилган iPhone’ни сотишнинг энг яхши вақтини аниқлади. Бу 2021 йилги хизмат ҳисоботида келтирилган.  

Таъкидланишича, Apple’нинг янги смартфони чиқарилгандан кейинги биринчи ҳафталар эски қурилмаларни сотиш учун маъқул вақт. 

Таҳлилчилар ҳисоб-китобларига кўра, агар iPhone 12 эгаси қурилмани фойдали сотишни режалаштирган бўлса, бу янги модел чиқарилганидан кейинги биринчи ҳафтада амалга оширилиши керак. Масалан, биринчи ойда гаджетнинг нархи ўртача 12 фоизга камаяди. Уч ой ичида пасайиш тахминан 20 фоизни ташкил қилади. 

Компания ўтказган сўровномага кўра, ушбу қурилма эгаларининг деярли ярми (46 фоиз) сотишни кечиктиради ва ўртача 10 ҳафтадан сўнг эски қурилмадан қутулади. Бу давр мобайнида iPhone нархи деярли уч баробар арзонлашади. 

Decluttr компаниясига кўра, Apple смартфонлари, одатда, бошқа смартфонларга қараганда секинроқ қадрсизланади. Масалан, iPhone 11 йил давомида 37 фоизга, iPhone XS Max ва iPhone 11 Pro Max эса 43 фоизга арзонлашган. 

Аввалроқ, iPhone 13 линияси жорий йилнинг 17 сентябрида, AirPods 3 эса 30 сентябрда сотувга чиқарилиши ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 379
Рейтинг: 3
Теглар
t
×