“Ишдаги ишқ” қаҳрамони Андрей Мягков вафот этди

Маданият-санъат

image

Таниқли театр ва кино актёри, Россия халқ артисти Андрей Мягков 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Чехов номидаги Москва бадиий театрига асосланиб хабар берилган. 

Актёрнинг ўлимига дастлабки маълумотларга кўра, ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. 

Мягков ўз карьерасини 1965 йилда “Тиш шифокорининг саргузаштлари” комедиясида, тиш шифокори Чесноков ролини гавдалантириб бошлаган. 

Шунингдек, у “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг”, "Ишдаги ишқ", "Гараж" каби фильмлардаги роли орқали мухлислар қалбидан жой олганди. 

Аввалроқ, “Ишдаги ишқ” фильмидаги роли билан яхши таниш бўлган СССР халқ артисти Алиса Фрейндлих коронавирусга чалингани ва қизи билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Шунингдек, “Ишдаги ишқ” фильми билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр – Юрий Григорьевич Самохвалов роли ижрочиси Олег Басилашвили ҳам коронавирусга чалинган эди. Жорий йилнинг 9 январь куни у соғайиб, уйига қайтган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андрей Мягков

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар