Коронавирусга чалинган “Ишдаги ишқ” қаҳрамонларининг аҳволи қандай?
Маданият-санъат
−
15 Январь 2021
11774Ўзбекистонлик томошибанларга “Ишдаги ишқ” фильми билан яхши таниш бўлган СССР халқ артисти Алиса Фрейндлих коронавирусга чалингани ва қизи билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Шифокорлар актриса соғайишни бошлагани, хавф ортда қолганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Айни вақтда 86 яшар актриса ва унинг 53 яшар қизи – актриса Варвара Владимирова Санк-Петербургдаги Л.Г.Соколов номидаги Шимолий-Ғарбий минтақавий илмий-клиник марказида даволанмоқда.
“Ҳаммаси яхши. Яхшиланиш бор”, дейди шифокорлар.
Ўтган йилнинг 25 декабрь куни шифохонага ётқизилган актрисанинг аҳволи 12 январга келиб яхшилангани хабар қилинди. Шу кундан эътиборан у физиотерапия муолажаларини олишни бошлаган. Фрейндлихда ўпканинг шикастланиш даражаси пасаяётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Алиса Фрейндлих фаолият юритиб келаётган Товстоногов номидаги катта драма театри актрисанинг аҳволи оғирлиги, у Жонлантириш бўлимига олинганини маълум қилганди.
Жорий йилнинг 2 январь куни Алиса Фрейндлихнинг аҳволи доимий оғир деб баҳоланганди.
Маълумот ўрнида, Алиса Фрейдлик 1934 йилда ҳозирги Санкт-Петербургда туғилган.
Шунингдек, “Ишдаги ишқ” фильми билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр – Юрий Григорьевич Самохвалов роли ижрочиси Олег Басилашвили ҳам коронавирусга чалинган эди. Жорий йилнинг 9 январь куни у ҳам соғайиб, уйига қайтган.
LiveБарчаси