Ишда келишмовчиликлар қандай бартараф этилиши керак?

Фойдали

image

Ишда бирор марта бўлса ҳам раҳбари ёки  ҳамкасби билан низога бормаган ходим бўлмаса керак. Сабаби, ишхонада келишмовчиликлар бўлмаса, бу айнан шу ерда  ўсиш, ривожланиши тўхтаганлигини билдиради. Иш жойидаги тўқнашувлар нафақат профессионал қарама-қаршиликлар, балки шахсий сабабларга кўра содир бўлиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, тўқнашувларга нима сабаб бўлишидан қатъи назар, ҳар доим сиз ушбу вазиятни тинчлик йўли билан бартараф эта оласиз. Қуйида бундай вазиятларда ўзингизни қандай тутишингиз борасида бир қанча тавсияларни берамиз:

•    Ўзаро алоқани дарҳол тушунтиришга киришманг. Рақибингиз сал ҳовуридан тушиши учун суҳбатни бошқа вақтга кўчиринг. Сиз эса бу вақтда хатти-ҳаракатларнинг тактикасини ўйлаб кўрасиз.

•    Ўзаро танқид ва босимдан ташқарига чиқишга ҳаракат қилинг. Шундай қилиб, сизга бўладиган ўткир ҳужумларни эътиборга олмайсиз ва суҳбатдош билан шу мавзу доирасида хотиржам мулоқот қилсангиз бўлади.

•    Баъзан рақибнинг ягона мақсади сизни ҳиссиётларга берилишга мажбурлаш бўлади. Бундай ҳолатда, ҳақорат ва танқидларга ўзингизни  йўқотмай, жавоб бериш муҳим саналади.

•    Хотиржамликни сақланг ҳамда бошқа томон сизни эшитиши учун нутқни ўртача даражасини сақланг.

•    Тўғри сўзларни танланг. “Мен сизни тушунаман”, “Ҳа, лекин”, “Бу осон иш эмас” ва бошқалар низоларда эътироз ва қарама-қаршиликни камайтиришга ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

иш конфликт

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг