“Исбот бор”. БП Қурилиш вазирлиги порахўр ходими бўйича ёлғон маълумот тарқатганини айтмоқда

Жамият

image

Аввалроқ, Хоразмда вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори пора билан ушлангани ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига таяниб маълумот берган эдик. 

Бунинг ортидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги баёнот бериб, 1000 АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга олинган ходим тизимдан пора билан қўлга тушишидан аввал ишдан бўшатилганини иддао қилиб чиқди.

Ўз навбатида, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳам вазирликнинг раддиясини жавобсиз қолдирмади ва унга муносабат билдирди.

Департаментнинг қайд этишича, Хоразм вилоятининг Хонқа туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ф. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. У Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида ишловчи Р.Р. қариндоши Р.нинг биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаати инспекция томонидан кўриб чиқилиб, натижасига кўра объектни қабул қилиш рад қилинган бўлсада, Р.Р. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу мурожаат ҳамда олинган тезкор маълумотларга асосан жорий йилнинг 31 январь куни йилда ўтказилган тезкор тадбирда, Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори Р.Р. фуқаро Р.нинг биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаатини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига ўзи талаб қилган 1 000 АҚШ долларини Урганч шаҳри марказидаги савдо комплексининг автотураргоҳида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, фуқаро Р.Р. Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими етакчи инспектори лавозимида ишлаши, инспекция томонидан тақдим этилган расмий ҳужжатлар, маълумотнома, махсус гувоҳнома, табель ҳамда тезкор тадбир жараёнида олинган видеолавҳа орқали тасдиқланган (мавжуд маълумот ва видеолавҳалар терговга тақдим қилинган).

Ҳозирда, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг