Ирригация институти талабаси 3-қаватдан йиқилиб тушгани бўйича расмий маълумот берилди
Жамият
−
18 Май 2019
6167Ижтимоий тармоқларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабасининг учинчи қаватдан йиқилиб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича, аслида видеода тасвирланган воқеа бундан икки йил аввал, яъни 2017 йилнинг апрель ойи сўнгида институтнинг Гидротехника қурилиши факультети ўқув биноси ва Tошкент “International House” академик лицейи биноси ўртасидаги ҳудудда содир бўлган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Мазкур факультетнинг ўша вақтдаги 4-курс талабаси Ё.А. лицей ҳовлисида ўзаро гаплашиб турган танишлари ёнига тезроқ етиб бориш мақсадида катта танаффус эканидан фойдаланган ҳолда дўстлари ёрдамида учинчи қаватдан тушмоқчи бўлиб эҳтиётсизлик қилади. Ва натижада йиқилиб тушади, Ё.А.га ҳеч қандай жиддий тан жароҳати етмайди.
Мазкур воқеа ўша вақтда Гидротехника қурилиши факультети талаблари билан муҳокама қилинган, талабанинг ота-онаси билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ОАВ вакилларини соҳага оид хабарларни ёритишда ҳамкорлик қилиш, факт ва далилларни аниқлаштириб олишга чақирган. Ўзаро ҳамкорлик орқали жамоатчиликка нафақат тезкор, балки ҳаққоний маълумотларни етказиш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь