Ироқнинг янги Бош вазири ҳукуматини шакллантиролмай истеъфо сўради
Олам
−
02 Март 2020
3552Ироқ Бош вазири вазифасни бажарувчи Муҳаммад Тавфиқ Алави мамлакат Президенти Барҳом Солиҳга истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Маълумотларга кўра, Алавининг қарори парламентдан янги ҳукуматни шакллантириш учун рухсат ололмагани билан боғлиқ.
Парламент дастлаб янги Вазирлар Маҳкамаси таркибини тасдиқлаш учун 24 февралда йиғилиш ўтказиши кўзда тутилган. Бироқ тасдиқлаш янги ҳукумат таркибида бўлиши бир қатор фракциялар норозилигини келтириб чиқарган баҳсли номзодлар муҳокама қилиниши сабабли қолдирилган.
1 март куни шу масала бўйича йиғилишда етарлича депутат иштирок этмагани учун Ҳукумат яна шаклланмай қолган .
Маълумот учун, Алави февраль ойининг бошида Бош вазир этиб тайинланганди. Ундан аввалги ҳукумат раҳбари Одил Абдул Маҳди ал-Мунтафиқи 2019 йил ноябрдаги норозиликлар ортидан истеъфога чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь