Ироқдаги халқаро аэропортга ракета зарбалари берилди

Олам

image

Бугун, 6 май куни Ироқ пойтахтидаги Бағдод халқаро аэропортига учта “Катюша” русумидаги ракета зарбаси йўлланди. Бу ҳақда Ироқ ҳарбийларига таяниб, “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хавфсизлик ходимлари кейинчалик Ироқ пойтахти ғарбидаги Ал-Бакрия қишлоғидан таймер билан жиҳозланган ракета қуримлмасини топишди. Зарбалар оқибатида вайроналар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ аэропортга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Бугунги ракета ҳужуми сўнгги ҳафталарда Ироқ пойтахтига йўлланган биринчи ҳужум бўлди. Март ойи охирида Боғдоддаги АҚШ элчихонаси ёнига иккита ракета зарбаси йўлланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг