Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаси ўққа тутилди
Олам
−
06 Август
7203Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятидаги халқаро коалиция қўшинлари томонидан фойдаланилган Ироқнинг Айн ал-Ассад авиабазаси ракеталардан ўққа тутилди. Бу ҳақда хавфсизлик хизматидаги манбасига таяниб, “Shafaq News” портали хабар берди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги эса Вашингтон бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари томонидан фойдаланилаётган Айн ал-Асад ҳаво базасини ўққа тутиши оқибатида бир неча америкалик ҳарбий хизматчи яраланганини тасдиқлади.
“Биз бугун Айн ал-Ассад авиабазасида Америка ва коалиция кучларига гумон қилинган ракета ҳужуми содир этилганини тасдиқлашимиз мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, бир қанча америкалик ҳарбийлар жароҳатланган”, деди Пентагон расмий вакили.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳарбийлари воқеа ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлиши билан батафсилроқ маълумот беради.
LiveБарчаси